“Examples of Ecological Pollution in the world and in South Korea” мавзусида маъруза

2017 йил 20-январ куни Жанубий Корея Сеул Университетидан professor  Oh In Sung   “Тиббий профилактика” ва “Даволаш иши” (Терапия) йўналиши тингловчилари учун “Examples of  Ecological  Pollution  in  the world  and  in  South  Korea” мавзусида маъруза ўқидилар.

20170120_130955 20170120_130946

Маърузада Жанубий Корея ва дунёдаги атроф муҳит ва экологиянинг бузилиши сабаблари ва олдини олиш масалалари бўйича масалалар кенг ёритилди.

20170120_131107 20170120_131026

Тингловчилар фаол қатнашиб қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Cеминар

19.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси  ҳузуридаги педагог  кадрларни қайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига  январ-феврал ойларига келган  тингловчилари учун Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Туйчиев Лазиз Надирович ва Бош илмий-методик маркази директори ўринбосари Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна билан биргаликда семинар бўлиб ўтди

1

ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов семинарни очиб берди.

2

Бош илмий-методик маркази директори ўринбосари Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна сўзга чиқиб малака ошириш тизимидаги  бўлиб ўтган ислоҳатлар тўғрисида тингловчиларга гапириб берди ва тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва аниқ жавоб берди.

4

Ундан сўнг ТТА ректори  Туйчиев Лазиз Надирович “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга ошириладиган устивор вазифалар” мавзусида маъруза ўқидилар унда 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини бажариш ҳолати, болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматни сифатини ошириш, Онкогематологик  касалликларга  чалинган болаларга  комплекс  ёрдам  бериш, ЖССТнинг замоновий технологиялар бўйича мутахасисларни доимий равишда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакаси ва касбий маҳоратини ошириб бориш, ОИВ инфекцияга қарши курашиш, Оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишда асосий муаммолар ва кутилаётган натижалар тўғрисида тўлиқ ёритиб бердилар.

3

Семинарда тингловчилар фаол қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар ва фикир-мулохозалар билдиришди.

1.6 1.5

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“14 январ Ватан химоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида

“14 январ Ватан химоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

1

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан

14 январ «Ватан химоячилари куни» деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун   2017 йил 14 январ куни  маданий–маънавий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир аввалида кўп йиллар таълим ва тиббиёт соҳасида Тиббиёт академиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ ходимлар таклиф этилди. Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги харбий тиббиёт факультети профессор-ўқитувчилари таклиф этилганлардан, Ҳарбий дала терапияси кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати полковниги Хужманов Ўтамурод Мамасрасулович ,  Ҳарбий дала жаррохлиги кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати подполковниги Акмалжон Нажмиддинович Насриддинов ҳамда гигиена кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати подполковниги Хайрулло Примовлавр иштирок этдилар.

Биринчи бўлиб, тиббиёт хизмати полковниги Утамурод Хужманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сархатларини сақлашдаги тиббиёт хизматининг роли хақида гапириб ўтиб, кино роликларни қўйиб берди.

2

Ундан кейин тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тузилиши, қуролли кучларидаги янгиликлар янги технологияларни қўллаш ҳамда янги техникаларни қўллашдаги янги комьютер технологияларни ишлатиш бўйича айтиб ўтди.

Айтиш жоизким, тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов ҳозирги вақтда тармоқ маркази тингловчиси хисобланади. 14 январ “Ватан химоячилари кунида” тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ  КУЧЛАРИ     25 йиллиги” ҳамда         “За ЗАСЛУГИ В ЗДРАВОХРАНЕНИЕ” медаллари билан тақдирланди.

Бу тадбирда тармоқда билим олаётган “Даволаш иши” (хирургия, терапия) ва                      тиббий-профилактика йўналишлари  бўйича тингловчилар қатнашдилар.

3

 

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубҳонасига ташриф.

ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчилари 17.01.2017 йил Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф.

1

“Тиббий-профилактика” йўналиши бўйича малака оширувчи тингловчилар билан биргаликда Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф уюштирилди, ташриф давомида барча тингловчилар бу кутубхонага аъзо бўлишди ва махсус “мехмон билети” очилди.

2 3

Кутубхона ҳодими тингловчиларга кутубхона бўйича саёҳат уюштирди, кутубхонанинг биринчи қавати билан таништиргач иккинчи қавватга чиқиб тингловчиларга қандай бўлимлар жойлашганини айтиб ўтди, асосан барча авторефератлар алфавит бўйича жойлашганини ва керакли маълумотларни осон топиш мумкинлигини айтди ва бирма бир барча бўлимлари билан таништирди .

5 4

Тингловчилар бу ташрифдан жуда ҳам мамнун бўлдилар.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“14-январ Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб анжуман

12.02.2017 йил. Ўзбекистон давлат канцерваторияси концерт залида Тошкент тиббиёт академияси ва Ўзбекистон давлат консерваторияси билан биргаликда  “14-январ Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманга Тошкент тиббиёт академияси ҳарбий тиббиёт факулътети ҳодимлари ва курсантлари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги малака ошириш тармоқ маркази тингловчилари иштирок етди.

1 2 3Ушбу анжуманда Ўзбекистон давлат канцерваторияси ўкув ишлари бўйича проректори,  Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович ва  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими Кудбиев Шерзод Давлатович сўзга чиқиб қатнашчиларни байрам билан табриклаб ҳарбий шифокорларни Фахрий ёрлиқ ва  Кўкрак нишони билан тақдирладилар.

4 6

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“Тиббиётда психосаломатлик холатлар” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

10.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейидаги мажлислар залида ўтказилган илмий амалий анжуманда “Тиббиётда психосаломатлик холатлар” мавзусида  анжуман  бўлиб ўтди. Тошкент тиббиёт академияси  ҳузуридаги педагог  кадрларни қайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига           январ-феврал ойларига келган “Педиатрия” йўналиш тингловчилар ҳам иштирок этди.

1

Конференцияда хозирги замон тиббиётдаги долзарб муаммолар тўғрисида маърузалар қилинди ва етарли маълумотлар берилди. Конференция кўтаринлик рухида  ўтказилди, тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб бердилар.

2

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“Systematic reviews and meta-analysis” мавзусида семинар бўлиб ўтди

09.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг мажлислар залида “Systematic reviews and meta-analysis” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

4 5

Семинарни Буюк Британия Кардиф университети профессор У.Б.Нурматовдан  Тизимли шарҳ ва мета-анализ (Systematic reviews and meta-analysis) мавзусида тақдимоти тингланди. Тошкент тиббиёт академияси  ҳузуридаги педагог  кадрларни қайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига  январ-феврал ойларида ўқишга келган  тингловчилар иштирок этди.

6

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

“Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги анжуман

06.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди. Тошкент тиббиёт академияси  ҳузуридаги педагог  кадрларни қайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига  январ-феврал ойларига келган  тингловчилар ҳам иштирок этди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори –Туйчиев Лазиз Надирович анжумани очиб берди.

20170106_100737

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов  “Тошкент тиббиёт академиясида маънавий-маърифий ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бажариладиган вазифалар” тўғрисида гапириб ўтди. Тошкент давлат юридик университети ижтимоий фанлар кафедраси доценти Э.Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси кафедраси мудири, доцент Ш.Х. Зулфиқоровлар тингловчилар томонидан берилган  бир қанча саволларга ўринли жавоблар беришди.

20170106_110444 20170106_104229

Тингловчиллар бу анжумандан катта тасуротлар билан қайтдилар.

Posted in Yangiliklar | Leave a comment

YANGI 2017 YILINGIZ BILAN

Hurmatli aziz yurtdoshlar ustozlar, tinglovchilar!

ok

TTA huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi  ma`muriyati Sizlarni Yangi yil bilan chin qalbdan samimiy tabriklaydi. Ushbu yangi yil sizlarga o`zingizga nisbatan kuchli ishоnch, shijоat оlib kelsin. Shuningdek, sizlarga va yaqinlaringizga sihat-salоmatlik, оilaviy tinchlik-xоtirjamlik, ishlaringizda va o`qishlaringizda оmadlar tilab qоlamiz. Nimayiki оrzu qilgan bo`lsangiz оrzuingiz ro`yobga chiqsin. Kelayotgan Yangi 2017 yil faqat yaxshiliklar оlib kelsin. Qilgan barcha ezgu amallaringiz bardavоm bo`lsin, kelajakka bo`lgan ishоnchingiz yanada оshsin. Yangi yilingiz muborak bo’lsin! ! !

Posted in Yangiliklar | 1 Comment

DAVRA SUHBATI

2016 yil 9 noyabr kuni  Toshkent Tibbiyot Akademiyasi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazida o‘quv kurslariga kelgan tinglovchilar bilan davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Unda Janubiy Koreya va Xindiston sog’liqni saqlash tizimi strukturasi va Jamoat sog’liqni saqlash talimi

Min Jun Cho –  ZEF program of  Bon Unversity.

img_0030 img_0029

Parthosarathi Ganguli –Public Health school of India

img_0037 img_0049

dan kelgan mutaxassislar bilan davra suhbati bo’lib o’tdi  suhbat davomida Xindiston va Janubiy Koreya sog’liqni saqlash tizimi xaqida malumotlar berildi. Tinglovchilar o‘zlarini qiziqtirgan  savollariga kerakli  javoblarni olishdi.

 

Posted in Yangiliklar | Leave a comment