Тингловчиларнинг Амир Темур музейига ташрифи

2017 йил  30 май куни ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ марказига май-июн ойида ўқишга келган  “Даволаш иши” (Терапия) ва “Педиатрия иши” йўналиши тингловчилари  Тошкент шахридаги энг зиёратгоҳ жойлардан бири Амир Темур музейига ташриф буюришди.

photo_2017-05-31_15-52-52 photo_2017-05-31_16-02-23 Музей биноси ўзида Темурийлар даври ва замонавий меъморчилик санъати услубларини мужассамлаштирган. У доира шаклида бўлиб, катта қуббали гумбази, кўп устунли очиқ айвони бор. Музей биноси мустақиллик даврида бунёд этилган энг ноёб иншоотлардан биридир. Музей хазинасида Ўзбекистон тарихини, Амир Темур ва темурийлар даври тарихини акс эттирувчи ашёлар сақланади. Булар – Амир Темур ва Темурийлар даври тарихига оид қўлёзмалар, ёзишмалар, олтин, кумуш ва мис тангалар,  сопол, бронза ва мис буюмлар, меъморий қопламалар, этнографик буюмлар, Амир Темур ва Темурийлар даври заргарлик буюмлари намуналари, шунингдек, Гўр Амир мақбарасидан, Бибихоним масжидидан топилган ашёлар ва ҳ.к. Ҳозирги кунда музей экспозициясидан 1000 дан ортиқ экспонат жой олган.

photo_2017-06-03_14-54-25 IMG_0078

Тингловчилар Амир Темур музейига ташриф давомида  катта таъсуротлар билан қайтишди.