Dr.Cho ва Dr. Junho томонидан маъруза ташкил этилди

19.05.2017 йил Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига май-июн ойларига ўқишга келган тингловчилар учун Тошкент тиббиёт академиясининг мажлислар залида Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларидан бири хисобланган Даегу Фатима Госпитали етакчи мутахассислари бўлган Dr.Cho хамда Dr. Junhoлар томонидан  “Чурраларни даволашнинг замонавий усуллари” хамда “Эндовидеохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусида маъруза бўлиб ўтди.

photo_2017-05-19_13-00-17 photo_2017-05-19_13-23-30

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш сохасини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, ёш мутахассисларни тарбиялаш жараёнига илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш, дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва ўқув муассасалари, таниқли олимлар ва мутахассислар билан хамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академияси III-клиникаси хамда Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларидан бири хисобланган Даегу Фатима Госпитали ўртасида илмий-амалий хамкорликни йўлга қўйиш  борасида  ушбу госпиталнинг етакчи мутахассислари бўлган Dr.Cho хамда Dr. Junho лар таклиф қилинди. Даегу Фатима госпиталнинг етакчи мутахассислари бўлган Dr.Cho хамда Dr. Junho лар марказимизнинг  тингловчилари билан  ҳам учрашиб маъруза ўтказишди. Даегу Фатима госпитали  ўртасида  илмий-амалий  ҳамда кадрларни  қайта тайёрлаш борасидаги хамкорликни йўлга қўйиш йўналишидаги истиқболлар ҳақида мулоқот ўтказилди.

photo_2017-05-19_13-24-25 photo_2017-05-19_13-00-13

Маъруза  жуда кўтаринки рухда бўлиб ўтди ва тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига  етарли ва батафсил жавоблар олишди.