“Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги анжуман

06.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди. Тошкент тиббиёт академияси  ҳузуридаги педагог  кадрларни қайта тайёрлаш  ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига  январ-феврал ойларига келган  тингловчилар ҳам иштирок этди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори –Туйчиев Лазиз Надирович анжумани очиб берди.

20170106_100737

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов  “Тошкент тиббиёт академиясида маънавий-маърифий ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бажариладиган вазифалар” тўғрисида гапириб ўтди. Тошкент давлат юридик университети ижтимоий фанлар кафедраси доценти Э.Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси кафедраси мудири, доцент Ш.Х. Зулфиқоровлар тингловчилар томонидан берилган  бир қанча саволларга ўринли жавоблар беришди.

20170106_110444 20170106_104229

Тингловчиллар бу анжумандан катта тасуротлар билан қайтдилар.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.